Манчестернинг қизил томони Хейлунд билан кучайтирилиши мумкин
Спорт
−
15 Июнь 2023
3103Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби “Аталанта” аъзоси Расмус Хейлундни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда футбол журналисти Алфредо Педулла ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.
“Манкунианликлар” даниялик футболчи учун “Аталанта”га 60 миллион евро тўлашга тайёр. А Серия клуби эса қўшимча тўловларсиз камида 70 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Ҳозирча “Манчестер Юнайтед” бергамоликларга футболчи бўйича таклиф билан чиқмади, бироқ агентлар аллақачон мазкур келишув устида иш олиб бормоқда.
Таъкидлаш жоиз, Манчестер шаҳрининг яна бир жамоаси “Ман Сити” сафида даниялик яна бир ҳужумчи Эрлинг Холанд тўп тепади. У ортда қолган мавсумда клуби билан треблга эришди.
Хейлунд ўтган мавсум А Серияда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” портали футболчи қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.