Telegram
Биринчи билинг!
Спорт
−
05 Июль
2890Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби “Челси” футболчиси Мейсон Маунтни расман ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда жамоа Матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, “қизил иблислар” ярим ҳимоячи учун 5 миллион бонусни қўшиб ҳисоблаганда умумий 60 миллион фунт тўлаб беради. Шартнома 2028 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Шунингдек, томонлар келишувни яна бир йилга узайтириш ҳуқуқига ҳам эга ҳисобланади.
Маълумот учун, Маунт Англия Премьер-лигасининг 2022/2023 йилги мавсумида “Челси” сафида 24 ўйин ўтказиб, 3 та гол урган.
LiveБарчаси