“Манчестер Сити” ЕЧЛ фаворитими? Анчелотти жавоб берди

Спорт

image

“Реал Мадрид” бош мураббийи Карло Анчелотти Европа Чемпионлар лигасининг жорий мавсум фаворити ва собиқ клуби “Наполи” ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда “Sky Sports” хабар берди.

“Наполи” яхши ўйин кўрсатмоқда, улар чемпионатда кўп нарсани ҳал қилиб бўлган, шунинг учун бор эътиборини ЕЧЛга қаратмоқда. Наполи ҳам чорак финалдаги барча клублари каби хавфли жамоа”, дейди Анчелотти.

Шунингдек, Анчелотти “Манчестер Сити” турнир фаворитими?” деган саволга ҳам жавоб берди.

 “Манчестер Сити” кеча 7 та гол урди. Мусобақада ғалаба қозониш учун таркиб кучлими ёки йўқми, ҳамма жамоани мағлуб этиш керак”, дея қўшимча қилди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, 1/8 финалда “Реал Мадрид” “Ливерпуль”ни умумий 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Италиянинг “Милан”, “Интер” ва “Наполи”, Англиянинг “Челси” ва “Манчестер Сити”, “Бавария” ва Португалиянинг “Бенфика” клублари ЕЧЛ чорак финалига йўл олди.

Эртага, 17 март куни Чемпионлар лигасининг чорак финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. У Тошкент вақти билан 16:00 да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

ЕЧЛ “Манчестер Сити”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг