“Манчестер Сити” Семеньо билан шартнома имзолаши яқин – манба
Спорт
−
25 Декабрь 1024 1 дақиқа
“Манчестер Сити” клуби “Борнмут” қанот ҳимоячиси Антуан Семеньо трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда ва ганалик ҳужумчи “шаҳарликлар” сафига ўтишга жуда яқин. Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Романонинг маълумотига кўра, “Манчестер Сити” трансфер шартларининг айрим жиҳатларини, хусусан, тўлов тизимини ўзгартириш устида ишламоқда.
Қайд этилишича, “Манчестер Юнайтед” ҳам Антуан Семеньога қизиқиш билдирган, бироқ ганалик футболчи бошқа бир Манчестер гранти “Манчестер Сити”ни танлаган.
25 ёшли футболчининг “Борнмут” клуби билан амалдаги шартномасида 2026 йил 10 январгача амал қиладиган 65 миллион фунт стерлинг (тахминан 75 миллион евро) миқдоридаги товон пули банди мавжуд. Бироқ томонлар музокаралар жараёнида келишув тафсилотларини, жумладан, молиявий шартларни қайта кўриб чиқиши мумкин.
Маълумот учун, Антуан Семеньо жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида 16 учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди. У “Борнмут” сафида энг яхши тўпурар бўлиб турибди ҳамда АПЛ тўпурарлар рейтингида тўртинчи ўринни эгаллаб келмоқда.