“Манчестер Сити”га қарши ўйин олдидан “Бавария” йўқотишга учради
Спорт
−
11 Апрель 2023
2984Германиянинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Эрик-Максим Чоупо-Мотинг Англиянинг “Манчестер Сити” клубига қарши Европа Чемпионлар лигаси 1/4 финал дастлабки ўйинини ўтказиб юборади. Бу ҳақда немис клуби расмий сайти хабар берди.
Манбага кўра, футболчи тиззасидан олган жароҳатидан фориғ бўлишга улгурмаган. Шу сабабли камерунлик ҳужумчи Германия чемпионатининг 27-туридан ўрин олган “Фрайбург”га (1:0) қарши ўйинни ҳам ўтказиб юборган.
“Манчестер Сити” – “Бавария” учрашуви 12 апрелга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.
34 ёшли Чоупо-Мотинг жорий мавсумда Мюнхен клуби сафида умумий 28 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 4 та голли узатма берди.
LiveБарчаси