Манас шаҳри номи эскисига қайтмайди – Президент матбуот котиби
Олам
−
24 Февраль 5055 1 дақиқа
Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятидаги Манас шаҳри аввалги номига қайтарилмайди. Бу ҳақда бугун, 24 февраль Президент матбуот котиби Аскат Алагозов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, шаҳар номини ўзгартириш масаласи кўтарилмаган ва ҳеч бир давлат идораси томонидан кўриб чиқилмаяпти. Шаҳар ҳозирги номи – Манасни сақлаб қолади.
Маълумот учун, 2025 йилнинг 3 сентябрь куни Жалолобод шаҳри Манас деб қайта номланган. Бу қарор шаҳар кенгаши ва Жогорку Кенеш томонидан тасдиқланган, 17 cентябрь куни Президент Садир Жапаров томонидан имзоланган. 27 сентябрь куни эса шаҳар расмий равишда Манас деб эълон қилинган.
Ўша вақтда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Қамчибек Ташиев келажакда Манас шаҳри Қирғизистон пойтахтига айланиши мумкинлигини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг пойтахти Бишкек шаҳридан Манасга кўчирилиши мумкинлиги ва бу масала айрим сиёсатчилар томонидан кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси