“Ман Сити” ҳимоячиси узоқ муддатга сафдан чиққани маълум бўлди
Спорт
−
27 Февраль 5583 1 дақиқа
Аввалроқ, “Манчестер Сити” ҳимоячиси Жон Стоунз жароҳат олгани хабар қилинганди. 30 ёшли ҳимоячи 8-10 ҳафтага сафдан чиқди. Бу ҳақда “The Athletic” хабар берди.
Манбага кўра, “Реал”га қарши Европа Чемпионлар лигаси ўйинида жароҳат олган Стоунз апрель ойи охирга келибгина машғулотларга қайтиши мумкин.
Стоунздан ташқари “Сити”нинг швейцариялик ҳимоячиси Мануэль Аканжи ҳам жароҳат олиб сафдан чиққанди. Шунинг учун ҳам Гвардиола “Сити”нинг ўйинларида Абдуқодир Ҳусанов ва Рубен Диашни марказий ҳимоя чизиғида майдонга туширмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдуқодир Ҳусановнинг “Тоттенхэм”га қарши ўйини неча баллга лойиқ кўрилгани хабар қилинганди.