Ҳусановнинг “Тоттенхэм”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Спорт

image

Ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”нинг “Тоттенхэм”га қарши баҳсида “Sofascore” томонидан 7 баллга лойиқ кўрилди.

Мазкур ўйинда энг юқори баллни “шаҳарликлар” дарвозабони Эдерсон олди ва у 8.4 баллга лойиқ кўрилди. Энг паст баҳони ўйиндаги ягона гол муаллифи бўлган бўлса ҳам Эрлинг Холанд олди ва у 6.6 баллга баҳоланди.

Қайд этиш жоиз, Ҳусанов кетма-кет учинчи ўйиндирки, асосий таркибда майдонга тушди ва унга тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилишга имкон берилди.

Эслатиб ўтамиз, 27 февралга ўтар кечаси АПЛ 27-туридан ўрин олган марказий учрашувда “Манчестер Сити” Лондонда “Тоттенхэм” меҳмони бўлди ва минимал 1:0 ҳисобда ғалаба қозонди. Ушбу баҳсда ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов “шаҳарликлар” сафида асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг