Мамлакатда қон тўкилишига Европа Иттифоқи жавобгар – Сурия
Олам
−
15 Март 2021
6124Сурияликларнинг азобланиши ва мамлакатда қон тўкилишига Европа Иттифоқи жавобгар. Бу ҳақда Сурия Араб Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида сўз боради.
“Европа Иттифоқи Сурияга нисбатан нотўғри тушунчалар ва қарама-қарши даъволар қилиб, душманлик сиёсатини давом эттиришга урғу берди. Иттифоқнинг Сурияга қарши тажовузда террористик гуруҳларни қўллаб-қувватлаши ва иқтисодий терроризмни амалга оширишда иштирок этиши ушбу ташкилотни Сурияда қони тўкилиши учун жавобгар қилади”, дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, Сурияга қарши ўн йилдан бери давом этаётган адолатсиз уруш Европа Иттифоқининг душманлик сиёсатини қоралаш учун асос бўлади.
“Европа Иттифоқига аъзо баъзи давлатларнинг ҳис-туйғуларини қитиқлашда давом этаётган мустамлакачилик тафаккури ўтмишда қолди”, дейилади вазирлик баёнотида.
Маълумот ўрнида, Яқин Шарқ минтақасида бошланган “Араб баҳори” Сурияни ҳам четлаб ўтмади ва 2011 йилнинг 15 март куни бир неча юз кишидан иборат намойишчилар демократик ислоҳот талаб қилиб, кўчаларга чиқди. Аста-секинлик билан бошланган кам сонли норозилик ҳаракатлари кейинчалик фуқаролар урушига айланиб кетди. Мана 10 йилдирки, Сурия йирик давлатлар ва террористик гуруҳлар манфаати тўқнашган ҳудуд бўлиб қолмоқда.