Малида жангарилар томонидан уюштирилган ҳужумда 60 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Олам
−
08 Сентябрь 2023
2697Малининг шимоли-шарқида жангарилар томонидан уюштирилган икки ҳужумда 49 нафар тинч аҳоли ва 15 аскар ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат муваққат ҳукумати баёнотига таяниб, “Reuters” хабар берди.
Расмийларга кўра, жангарилар Бурем туманидаги ҳарбий лагерга ҳужум қилган. Гао ва Мопти шаҳарларини ажратиб турувчи сув босган текислик бўйлаб тинч аҳолини олиб ўтаётган кема ҳам ҳужумга учраган. Яна бир неча киши жароҳат олган, уларнинг сони айтилмаган.
Бунга жавобан 50 га яқин ҳужумчи ўлдирилгани аниқланган. Улар қайси гуруҳга мансублиги номаълум.
Маълум қилинишича, мамлакатда уч кунлик миллий мотам эълон қилинган.
Июнь ойида Малида янги конституция лойиҳаси бўйича референдум ўтказилди. Уни сайловчиларнинг 96,91 фоизи қўллаб-қувватлади, Конституциявий суд июль ойида ўтказилган референдум натижаларини тасдиқлади.
Янги конституция, хусусан, президентнинг ваколатларини кенгайтирди, мамлакатда Сенат ва Ҳисоб палатаси ҳам тузилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь