Malibu’ни ишлаб чиқариш тўхтатилдими? “UzAuto Motors” жавоб берди
Технология
−
22 Февраль 2022
15935Ижтимоий тармоқларда “UzAuto Motors” томонидан Malibu автомобилининг ишлаб чиқарилиши ва автосалонларда ушбу автомобиль учун шартнома тузиш тўхтатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабарларга “UzAuto Motors”нинг ўзи изоҳ берди.
“Бугун интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган Chevrolet Malibu автомобили учун контрактациянинг тўхтатилганлиги тўғрисидаги хабарлар юзасидан “UzAuto Motors” АЖ компанияси Chevrolet Malibu автомобили учун контрактация ўзгармаган ҳолда, ўша сизга маълум аввалги нарх билан тузилишда давом эттирилишини расман маълум қилади”, дейилади хабарда.
Компания ОАВдан шубҳали манбаларга таянмасликни сўраган.
Маълумот учун, айни вақтда “UzAuto Motors” томонидан Chevrolet Malibu’нинг фақат LTZ 2.0л (турбо) модели ишлаб чиқарилаётган бўлиб, унинг нархи 369 000 000 сўмни ташкил этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь