Malibu’дан айрилмаслик учун эркак МИБга қарзларини тўлади

Жамият

image

Андижон вилоятида фуқаро Malibu машинасидан айрилиб қолишни ўйлаб, 126 миллион миқдордаги қарзи ва 5 та маъмурий жаримасини бирданига тўлаб юборди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Мажбурий ижро бюроси Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Р.У.дан ундирувчи хусусий масъулияти чекланган жамият фойдасига 126 720 533 сўм кредит қарздорлигини ундириш белгиланган. Бюронинг Жалақудуқ туман бўлими томонидан ижро иши юритиш қўзғатилиб, бу ҳақда тарафларга маълум қилинган.

Қарздор Р.У. белгиланган муддатда қарздорликни тўламагани сабаб мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган ва унинг номида Malibu русумли автотранспорт воситаси борлиги аниқланган. Бўлим давлат ижрочиси томонидан автомашина хатланиши айтилиб, ижро ҳаракатлари олиб борилаётган вақтда у 126 720 533 сўм қарзини тўлиқ тўлаб юборган.

Шунингдек, ижро ҳужжати талабларини ўз вақтида ижро этмаганлиги сабабли қарздорга нисбатан қўлланилган 2 100 000 сўм жарима пуллари ҳам тўлиқ ундирилган.

Бундан ташқари, олиб борилган ҳуқуқий тушунтиришлар натижасида қарздор Р.У. йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун белгиланган 5 та маъмурий жарималарни ҳам тўлаб берган.

Шу аснода, Р.У. барча қарзларини тўлаб, Malibu машинасини хатланишидан сақлаб қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

қарз Андижон МИБ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг