Мальдив Президенти рекорд ўрнатди
Бу қизиқ
−
05 Май 11067 1 дақиқа
Жорий йилнинг 2 май куни Мальдив Республикаси Президенти Муҳаммад Муиззу дунё тарихидаги энг узоқ давом этган матбуот анжуманини ўтказиб, бу борадаги аввалги рекордларни янгилади. Бу ҳақда “The Daily Guardian” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, 46 ёшли давлат раҳбари 2 май куни соат 10:00 да бошланган матбуот анжуманини деярли ярим тунга қадар давом эттириб, журналистларнинг саволларига 14 соат 54 дақиқа давомида жавоб берган. Президент офиси ушбу тадбирни Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан ташкил этилганини ва бу ҳолат дунё рекорди сифатида қайд этилганини билдирган. Муиззу саволларга қисқа намоз танаффуслари билан жавоб берган.
Маълумот учун, 2019 йил октябрь ойида Украина Миллий рекордлар агентлиги Президент Владимир Зеленский 14 соатлик матбуот анжумани ўтказиб, беларуслик Александр Лукашенконинг тахминан 7 соатлик аввалги рекордини ортда қолдирганини билдирган.
Қизиқарли жиҳати шундаки, Муиззунинг аввалги ўринбосари, собиқ президент Муҳаммад Нашид 2009 йилда дунёдаги илк сувости ҳукумат йиғилишини ўтказган. У акваланг кийимида ўтказилган ушбу йиғилиш орқали денгиз сатҳининг кўтарилиши туфайли сув остида қолиш хавфи остида бўлган Малдив оролларига эътибор қаратмоқчи бўлган. Малдив 1192 та экватор бўйлаб тарқалган майда ороллардан иборат мамлакат ҳисобланади.
Live
Барчаси