Малайзиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунлади

Жамият

image

Малайзиянинг Ўзбекистондаги элчиси Илҳом Туа бин Иллиас дипломатик миссиясини якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.

Қайд этилишича, хайрлашув учрашуви давомида сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги сиёсий мулоқотлар, савдо-иқтисодий алоқалар, инвестициялар, таълим, туризм ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилган.

Шунингдек, элчининг мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси юксак баҳоланган.

Учрашув якунида Илҳом Туа бин Иллиаснинг келгуси фаолиятига улкан муваффақиятлар тилаб қолинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қувайтнинг мамлакатдаги янги тайинланган элчиси Турки Холид Ҳамад ал-Микраддан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон элчи Малайзия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг