Малайзия Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Жамият
−
29 Июль 2023
3114Малайзиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўз Telegram-каналида маълум қилди.
Қайд этилишича, Ташқи ишлар вазири кеча, 28 июль куни Малайзия элчиси Илхам Туа бин Иллиасдан ишонч ёрлиқларининг нусхаларини қабул қилиб олган.
“Малайзиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Илхам Туа бин Иллиас жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилишдан мамнунмиз. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги жамоаси билан биргаликда жаноб элчини Ўзбекистон–Малайзия алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган дипломатик миссиясини амалга оширишда қўллаб-қувватлаймиз”, дейди Бахтиёр Саидов.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Малайзиянинг Перлис штати муфтийси Моҳд Асри бин Зайнул Абидин Ўзбекистоннинг фахрий зиёрат туризм элчиси этиб тайинланган эди. Муфтий Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси ташаббуси билан ушбу лавозимга тайинланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь