Малайзия Имом Бухорий ҳақида фильм ва сериал суратга олмоқчи
Олам
−
03 Март 3602 1 дақиқа
Малайзия ва Ўзбекистон киноижодкорлари иштирокида Имом Бухорий ҳаёти ва илмий-маънавий меросига бағишланган инглиз тилида бадиий фильм ва сериал суратга олиниши мумкин. Бу ҳақда Малайзиянинг “Aquila Emas” медиа компанияси директори Шаризан Иса маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон элчихонасида Малайзиянинг “Aquila Emas” медиа компанияси директори Шаризан Иса билан учрашув бўлиб ўтган. Ушбу учрашув давомида Шаризан Иса Малайзия ва Ўзбекистон киноижодкорлари иштирокида Имом Бухорий ҳаёти ва илмий-маънавий меросига бағишланган инглиз тилида бадиий фильм ва сериал суратга олиш режаларини маълум қилган.
“Фильм сценарийсини ишлаб чиқиш мақсадида Имом Бухорий ҳаёти ва ижодига тегишли илмий асосланган маълумотларни йиғиш ва соҳа экспертлари билан келишишни мақсад қилганмиз”, деган у.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш мақсадида “Aquila Emas” медиа компанияси вакилларининг жорий йил июнь ойида Ўзбекистонга ижодий сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилган.
Live
Барчаси