Малайзия 127 фаластинликни Ғазодан эвакуация қилди 

Олам

image

Малайзия Ғазодан 127 фаластинликни муваффақиятли эвакуация қилди ва уларни Жануби-Шарқий Осиё давлатидаги хавфсиз жойга олиб келди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.

Айтилишича, эркаклар, аёллар ва болалардан иборат гуруҳ Малайзия Қироллик ҳаво кучлари самолётида Субанг авиабазасига етиб келган. Ушбу қутқарув миссияси  жорий йилнинг 4 август куни Куала-Лумпурда “Фаластин учун бирдамлик” митинги чоғида операция ҳақида маълум қилган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим ташаббуси билан бошланган.

Мудофаа вазири Холид Нордин операцияни тасдиқлаб, Малайзиянинг можародан жабр кўрганларга гуманитар ва тиббий ёрдам кўрсатишга содиқлигини таъкидлаган.

Шу билан бирга, эвакуация қилинганлар ушбу инқироз даврида фаластинликларга ёрдам бериш бўйича мамлакатнинг кенгроқ саъй-ҳаракатлари доирасида Малайзияда тиббий ёрдам олади.

Маълумот учун, давом этаётган можаро Ғазода оғир  муаммоларга олиб келди, ўтган йилнинг 7 октябрида Исроилнинг Ғазога ҳужуми бошланганидан бери 40 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди ва 92,4 мингдан ортиқ киши жароҳат олди. Можаро Ғазонинг кенг ҳудудларини вайронага айлантирди ва озиқ-овқат, тоза сув ва дори-дармонларнинг кескин танқислигига олиб келди. Исроилнинг хатти-ҳаракатлари халқаро миқёсда қораланган ва Халқаро Судда геноцидда айбланган.     

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос Ғазо секторида давом этаётган уруш билан боғлиқ хавф-хатарларга қарамай, унга ташриф буюриш ниятида экани хабар қилинганди.

Зебо Туробжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Малайзия Ғазо Жануби-Шарқий Осиё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made