Малала Юсуфзай дунёни афғон қизлари учун бирлашишга чақирди (видео)
Олам
−
23 Сентябрь
6192Дунёдаги энг ёш Нобель мукофоти лауреати Малала Юсуфзай жаҳон ҳамжамиятидан афғон хотин-қизларининг ҳақ-ҳуқуқларини таъминланишига эътибор қаратишни сўради.
Дунё етакчиларининг Нью-Йоркдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти штаб-квартирасида йиғилгани муносабати билан БМТнинг Тинчлик элчиси Малала Юсуфзай улардан адолатли жамият, айниқса афғон қизлари ва аёллари учун биргаликда ҳаракат қилишни сўради.
“Афғонистондаги қизлар ҳуқуқларига таҳдид ҳамма жойда қизларнинг ҳуқуқларига таҳдиддир”, деган Малала.
Маълумот ўрнида, бундан 12 йил олдин, ўша пайтда 15 ёшли Малала Юсуфзай Покистондаги “Tehrik-e-Tolibon” жангарилари томонидан мактаб автобусида отилган эди.
Қизларнинг таълим олиши учун курашгани учун нишонга олинган Юсуфзайга қилинган ҳужум Покистон ичида ҳам, халқаро миқёсда ҳам шов-шувга сабаб бўлди.
2014 йил, 17 ёшида у тарихдаги энг ёш Тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндори бўлди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 мартидан Афғонистонда "қизларсиз ўқув йили" бошланган эди. Билдирилишича, бу йилги ўқув йилидан бошлаб 1 миллиондан ортиқ қизлар таълим ҳуқуқидан маҳрум қилинган.
LiveБарчаси