Мактабларда ўқувчи камайса, ўқитувчилар маоши қисқартириладими?

Жамият

image

2020-2021 ўқув йили гибрид шаклда бошланиши ўқитувчиларнинг маошига таъсир қилмайди. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов матбуот анжумани вақтида маълум қилди.

Вазир ўқув йили гибрид шаклда бошланадиган бўлса ва мактабга келувчи ўқувчилар сони камайиб кетса, бу ўқитувчилар маошига таъсир қилмаслигини маълум қилди. 

“Мактабга неча фоиз ўқувчи келиб, неча фоиз ўқувчи онлайн иштирок этишидан қатъий назар ўқитувчиларнинг маоши ўзгармайди, камаймайди”, дея таъкидлади Шерзод Шерматов.

Шунингдек, Шерматов ўқитувчилар орасида катта ёшлилар кўп эканини таъкидлаб, улар эҳтиёткор бўлиши кераклигини таъкидлади. 

“Сўнгги йилларда бўлган ўзгаришлар билан пенсияга чиққан ўқитувчиларнинг кўпчилиги тажрибали экани ҳисобга олиниб, мактабларга қайтарилган эди.

Ҳозир ярим миллионга яқин ўқитувчиларимизнинг 20 мингдан ортиғи пенсия ёшидаги ўқитувчилар ҳисобланади. Ва улар коронавируснинг хавф гуруҳига киради”, деди вазир.

Вазир юқумли касалликлар мавсуми яқинлашганини қўшимча қилиб, ўқитувчиларни эмлаш бўйича кўрсатма бўлганини айтиб ўтди.

“Коронавирусдан ташқари ўткир респиратор касалликлар мавсуми ҳам яқинлашмоқда. Ўқитувчиларни биринчи навбатда бу касалликларга қарши эмлаш масаласи ҳам олдимизга қўйилган”, деди Шерзод Шерматов.

Эслатиб ўтамиз, мактабларда машғулотларни 14 сентябрдан тўлиқ бошлаш режалаштириляпти. Ўқиш гибрид шаклда, яъни мактабда ҳам, онлайн шаклда ҳам олиб борилиши мумкин.

 

Мақола муаллифи

Теглар

мактаб маош ўқитувчи

Баҳолаганлар

249

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг