Мактабларда ўқув юкламалари камайтирилди

Жамият

image

Ўзбекистондаги мактабларда ўқув юкламалари камайтирилди. Бу бўйича санитария-эпидемиологик нормаларига киритилган ўзгартиришларда белгиланди.

Ҳафталик ўқув юкламасининг максимал даражасига бўлган гигиеник талаблар қуйидагича белгиланди:

1-синфлар учун – дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 2 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги керак (5 соатлик ўқув кунида жисмоний тарбия ёки енгил фанлар – технология, тасвирий санъат, мусиқа маданияти, тарбия фанлари ўқитилади). 1-синфлар учун дарс соатлари 1 ҳафтасига 22 соатдан ошмаслиги керак.

2–4-синфлар учун – дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 4 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги керак (5 соатлик ўқув кунида жисмоний тарбия ёки енгил фанлар – технология, тасвирий санъат, мусиқа маданияти, тарбия фанлари ўқитилади);

5–9-синфлар учун – дарслар кунига 6 соатдан кўп бўлмаслиги керак;

10-11-синфлар учун – дарслар кунига 6 соатдан кўп бўлмаслиги керак;

Бир йил давомида ўқув ҳафталиги 1-синфлар учун – 33 ҳафта, 2–11-синфлар учун эса 34 ҳафтадан ошмаслиги лозим.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг