Мактабларда таълим олаётган ўқувчилар орасида ўғил болалар кўпми ёки қизлар?

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистондаги мактабларда таълим олаётган ўқувчиларнинг 51,4 % ини ўғил болалар ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, 2020-2021-ўқув йили бошига республикамиздаги умумтаълим муассасаларида жами 6 287,9 минг нафар ўқувчилар таълим олмоқда.

Жами ўқувчиларнинг  3 235,0 минг нафари (51,4 фоиз) ўғил болалар ва 3 052,9 минг нафари (48,6 фоиз) қиз болалар ҳисобланади.

Аввалроқ, Ўзбекистонда ҳудудлар кесимида битта ўқитувчига нечта ўқувчи тўғри келиши ҳақида маълумот берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб ўқувчи

Баҳолаганлар

212

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг