Мактабларда битта ўқитувчига ўртача нечта ўқувчи тўғри келади?
Жамият
−
02 Март 2021
6213Ўзбекистонда битта ўқитувчига энг кўп ўқувчи Тошкент шаҳрида тўғри келади – 18 нафар. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Унга кўра, 2020-2021-ўқув йили бошига умумтаълим муассасаларида битта ўқитувчига тўғри келадиган ўқувчилар сони:
• Тошкент шаҳри – 18 та
• Андижон вилояти – 14 та
• Тошкент вилояти – 14 та
• Фарғона вилояти – 13 та
• Самарқанд вилояти – 13 та
• Наманган вилояти – 13 та
• Сирдарё вилояти – 13 та
• Бухоро вилояти – 12 та
• Сурхондарё вилояти – 12 та
• Хоразм вилояти – 11 та
• Қашқадарё вилояти – 11 та
• Жиззаз вилояти – 11 та
• Қорақалпоғистон Республикаси – 9 та
• Навоий вилояти – 9 та
Шунингдек, 2020-2021-ўқув йили бошига ўқувчиларни ўқитиладиган тиллар бўйича тақсимланиши қуйидагича:
• Ўзбек тили – 5352,1 минг киши
• Қорақалпоқ тили – 126,5 минг киши
• Рус тили – 642,5 минг киши
• Қозоқ тили – 56,1 минг киши
• Инглиз тили – 0,8 минг киши
• Қирғиз тили – 7,5 минг киши
• Тожик тили – 69,4 минг киши
• Туркман тили – 10,9 минг киши
LiveБарчаси