Мактабларда кузги таътил қачондан бошланиши маълум бўлди
Ўзбекистон
−
16 Октябрь 2025 29722 1 дақиқа
Ўзбекистондаги мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Амалдаги тартибга кўра, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун жорий ўқув йилининг кузги таътили 2025 йил 4 ноябрдан бошланади ва 9 ноябрга қадар давом этади.
Иккинчи чорак дарс машғулотлари 2025 йил 10 ноябрдан бошланади.
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь