Мактабларда 4 фан тугатилиб, ўрнига битта янги фан ўтилади

Жамият

image

2020 йилдан 2022 ўқув йилига қадар мактабларда “Одобнома”, “Ватан туйғуси”, “Миллий ғоя ва маънавият асослари” ва “Дунё динлари тарихи” фанларини бирлаштирган ҳолда ягона “Тарбия” фани жорий этилади. Бу ҳақда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларида “Тарбия” фанини босқичма-босқич амалиётга жорий қилиш чоралари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида келтириб ўтилган.
  
Ҳужжат лойиҳасига қўра, “Тарбия” фани 1-9-синфларда 2020-2021 ўқув йилидан, 10-11-синфларида 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич амалиётга жорий этилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги икки ой муддатда “Тарбия” фани бўйича умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартини ва ўқув дастурларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди.

Бундан ташқари, 2020-2021 ўқув йили учун умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-9-синфлари учун, 2021-2022 ўқув йили учун 10-11-синфларига мўлжалланган “Тарбия” фани дарсликлари, мультимедиа иловалари ва ўқув-методик мажмуаларга буюртмалар шакллантирилади.

Маълумотга кўра, 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб “Тарбия” фани жорий этилиши муносабати билан фойдаланиш муддати тугамаган дарсликлар учун амалга оширилган харажатларнинг қопланишини инобатга олган ҳолда, дарслик тўпламларининг ижара тўлови миқдорларини қайта кўриб чиқилади.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Мактаб янги фан Тарбия

Баҳолаганлар

191

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг