Мактабларда 4-чорак қачон бошланиши маъум қилинди
Жамият
−
26 Март 2021 60741 1 дақиқа
Аввалроқ жорий йилнинг 20 март куни 2020-2021 ўқув йилининг баҳорги таътилининг биринчи куни ҳисобланиши ҳақида хабар берилганди.
Халқ таъилими вазирлиги Матбуот хизматига кўра, ҳозирда баҳорги таътил узайтирилдими деган жуда кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Мазкур саволга жавобан Халқ таълими вазирлиги баҳорги таътил 28 мартгача давом этиши, 4-чоракнинг илк куни 29 март эканини маълум қилди.
Шунингдек, вазирлик Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда гибрид шаклдаги таълимга рухсат этилганини, қайсидир мактаб ёки ҳудуддаги эпидемиологик вазиятга қараб мактаб карантинга ёпиладиган бўлса, ушбу мактаб ўқувчилари вазият барқарорлашгунига қадар вақтинча таълимни онлайн шаклда давом эттириши мумкинлигини эслатган.
Live
Барчаси