Энди Ўзбекистондаги мактабларда ҳам Хитой тили ўқитилади

Жамият

image

Ўзбекистондаги олийгоҳ, техникум ва мактабларда хитой тили ўқитилади. Бунинг учун 100 дан зиёд тил эгалари ва волонтёрлар таклиф қилинади. Бу ҳақда бугун, 9 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар ижроси ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

“Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди”, деди Президент.

Қайд этилишича, давлат раҳбарининг Хитойга ташрифи давомида энергетика, геология, кимё, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги ўнлаб йирик компания раҳбарлари билан 35 миллиард долларлик истиқболли лойиҳалар пакети шакллантирилди. Бундай лойиҳалар учун технологиялар ва хитой тилини яхши биладиган минглаб кадрлар кераклиги таъкидланди. Касбга ўргатишда Хитой тажрибасини жорий этиш мақсадида ҳар бир вилоятда 2 тадан “Ўзбекистон – Хитой устахонаси”ни ташкил қилиш топширилди.

Олийгоҳ, техникум ва мактабларда хитой тилини ўқитиш мақсадида 100 дан зиёд тил эгалари ва волонтёрлар таклиф қилинади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб хитой тили

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг