Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
10 Сентябрь 9443 1 дақиқа
Азизбек Анваржонович Турдиев Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Азизбек Турдиев тайинловга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазири маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.
Меҳнат фаолиятини таълим соҳасида бошлаган Азизбек Турдиев 2006-2010 йилларда Тошкент шаҳридаги 4-сонли мактаб-интернатида, 2010-2014 йилларда Тошкент шаҳридаги 231-умумтаълим мактабида адабиёт фанидан ўқувчиларга сабоқ берди.
У 2015-2017 йилларда Тошкент шаҳридаги 165-умумтаълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, 2017-2018 йилларда Вазирлар Маҳкамаси аппарати Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси, 2018-2019 йилларда Олий Мажлис Сенатида етакчи маслаҳатчи, 2019-2023 йилларда Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси котибияти бош маслаҳатчиси лавозимларида меҳнат қилган.
Азизбек Турдиевга 2023 йилдан бошлаб МДҲ давлатлар ҳамкорлигидаги “Ҳамдўстлик болалар” лойиҳаси ҳамда “Ёшларни тадбиркорлик ва саноатга йўналтириш” лойиҳаси раҳбари сифатида фаолият юритган.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь