Мактабгача таълим вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Жамият 7319
image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 6 мартидаги қарорига кўра, Қаҳрамон Танзилович Олимов Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Қаҳрамон Олимов 1967 йили туғилган. Педагогика фанлари доктори, профессор.

2018 йилдан бошлаб Мактабгача таълим вазирлигининг Педагог кадрлар сифатини ошириш ва педагогика коллежлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган. 

2018 йилгача Бухоро муҳандислик технология институтининг ўқув ишлари бўйича биринчи проректори лавозимида фаолият юритган.

Аввалроқ Ҳукуматнинг 2020 йил 14 февралдаги “Олий таълим муассасалари ректорларини лавозимларга тайинлаш тўғрисида”ги қарори билан мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари Турғунов Собитхон Тошпўлатович Наманган давлат университети ректори лавозимига тайинланган эди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 244
Рейтинг: 3
t
×