Мактаб ўқувчиси номаълум кимёвий модда таъсири натижасида вафот этди

Жамият

image

Жорий йилнинг 15 февраль куни Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманида яшовчи, вояга етмаган С.А. яшаш хонадонида номаълум кимёвий моддани эҳтиётсизлик оқибатида ичиб юбориши натижасида тан жароҳати олиб, туман марказий шифохонасига олиб келинган. Терговга қадар текширув давомида 26.02.2019 йил куни вояга етмаган С.А. туман шифохонасининг реанимация бўлимида вафот этган ва шу кундан унинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси хабар бермоқда.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Шу йилнинг 18 февраль куни судга оид тиббий экспертиза ҳамда олинган номаълум кимёвий модда бўлаги таркибини аниқлаш бўйича судга оид кимёвий экспертизалар тайинланган.

Судга оид тиббий экспертизанинг хулосасига кўра вояга етмаган С.А.да геморрогик перитонит ва ошқозон деворларини бутунлигини бузилиши билан кечган ошқозон ва 12 бармоқли ичакнинг бир қисми кимёвий куйиши ҳолати юз берган ва бу оғиз орқали қабул қилинган кимёвий модда таъсири натижасида юзага келганлиги қайд этилиб, ушбу жароҳатлар хаёт учун хавфли – оғир шикастланишлар тоифасига кириши кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан вояга етмаган С.А. нинг ўз тушунтиришида, Ўзбекистон туманидаги 17 сонли умумтаълим мактабининг 10 “а” синфида ўқийдиган М. исмли бола номаълум дори моддасини бериб ичиши кераклигини айтганлигини ва кейин номаълум дори моддасини яшаш хонадонига олиб келиб ичганлигини билдириб ўтган.

Ҳолатни ҳар томонлама текшириш мақсадида 20 февраль куни вояга етмаган С.А. ўқиган тумандаги 17 сонли умумтаълим мактабининг кимё лаборатория хонасида мавжуд моддаларнинг сақланишининг қонунийлигини ўрганиш юзасидан Фарғона вилояти ХТБга текширув тайинланган.

Ҳозирги вақтда, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона вилояти кимёвий модда

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг