Мактаб ўқувчилари ўқув йили якунида қайси фанлардан имтиҳон топшириши маълум бўлди

Жамият 9842
image
-

Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси умумий ўрта таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йили якунида ўқувчилар қайси фанлардан имтиҳонлар топширишини маълум қилди.

Тошкент шаҳар ХТББ матбуот хизмати хабарига кўра, булар:

5-синфда 2 та фандан: “Математика”, “Чет тили”;

6-синфда 2 та фандан: “Тарих”, “Биология” (ботаника);

7-синфда 2 та фандан: “Она тили ва адабиёт” ҳамда 1та танлов фани (танлов фани сифатида “Ўзбек тили/рус тили”, “Информатика ва ахборот технологиялари”, “Математика”, “Чет тили” фанларидан 1таси танланади);

8-синфда 2 та фандан: “Чет тили” ҳамда 1та танлов фани (танлов фани сифатида “Давлат ва ҳуқуқ асослари”, “Информатика ва ахборот технологиялари”, “Математика” фанларидан 1таси танланади);

9-синфда 7 та фандан: “Она тили ва адабиёт”, “Ўзбек тили/рус тили” (таълим ўзбек тилидаги мактаблар учун “Рус тили”, таълим рус ва қардош тиллардаги мактаблар учун “Ўзбек тили”), “Математика”, “Биология”, “Тарих”, “Жисмоний тарбия” ҳамда 1та танлов фани (танлов фани сифатида “Информатика ва ахборот технологиялари”, “Чет тили” фанларидан 1таси танланади);

10-синфда 3 та фандан: “Информатика ва ахборот технологиялари”, “Тарих” ҳамда 1та танлов фани (танлов фани сифатида “Кимё”, “Биология”, “Математика”, “География” фанларидан 1таси танланади. Бунда, вариатив ўқув режа асосида таълим олган ўқувчилар ҳам ушбу танлов фанларидан бирини танлайди);

11-синфда 5 та фандан: “Она тили ва адабиёт”, “Математика”, “Чет тили”, “Ўзбек тили/рус тили” (таълим ўзбек тилидаги мактаблар учун “Рус тили”, таълим рус ва қардош тиллардаги мактаблар учун “Ўзбек тили”) ҳамда 1та танлов фани (танлов фани сифатида “Кимё”, “Биология”, “Информатика ва ахборот технологиялари”, “Физика” фанларидан 1 таси танланади. Бунда, вариатив ўқув режа асосида таълим олган ўқувчилар ҳам ушбу танлов фанларидан бирини танлайди).

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 299
Рейтинг: 3.1
t
×