Мактаб ўқитувчиларининг аттестация жараёни соддалаштирилди
Жамият
−
17 Май 2019
6207Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ги қарорига кўра, педагог кадрлар аттестацияси жараёнлари янада соддалаштирилди.
Педагог аризасига биноан навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиши мумкин. Аҳамиятлиси, ушбу аттестация натижаларига кўра биринчи ва иккинчи малака тоифали педагогларга нисбатан салбий қарор қабул қилинмайди.
Илмий даражага эга, яъни фан номзоди, фалсафа доктори ёки фан докторлари аттестацияга жалб этилмайди. Нафақа ёшидаги педагоглар эса ўз хоҳишига кўра аттестациядан ўтказилади. Мазкур жараёнга жалб этилмаган педагогларнинг мавжуд малака тоифа ва лавозимлари таълим муассасаларида ишлаган даврида сақланиб қолади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь