МакSимнинг тирик қолишига умид йўқми? Хонанданинг вакили изоҳ берди

Маданият-санъат

image

Аввал хабар берганимиздек, россиялик хонанда МакSим (Марина Aбросимова)нинг аҳволи бирдан ёмонлашгани сабабли шифокорлар томонидан сунъий комага туширилганди. Кейинроқ хонанданинг вакили унинг аҳволида ўзгариш бўлмаётганини айтди.

Сўнгги маълумотларга кўра, МакSимнинг аҳволи оғир. Хонанда айни дамда сунъий нафас олдириш аппаратидан узилиб, ундан ҳам кучлироғига, яъни ЭКМО (қонни кислород билан тўйинтирувчи аппарат)га уланган.

Таниқли журналист Антон Красовский Россиянинг оммабоп шоу кўрсатувларидан бирида бу каби кучли аппаратга уланган беморларнинг 98 фоизи вафот этишини, фақатгина 2 фоиз беморлар яшаб кетишини айтиб ўтди. Бироқ айни шу фикрлари учун у танқидга учради. Бу ҳақда “Радио Комсомолская Правда” нашри хабар берди.

Хонанданинг пиар менежери Яна Богушевская бугун оммавий ахборот воситаларида тарқалган мазкур асоссиз хабардан  жаҳли чиққанини маълум қилди. Чунки МакSимнинг айни пайтдаги  ҳолати ҳақида ҳаттоки унинг шифокорлари ҳам ҳеч қандай маълумот бермаган. 

Комада ётган хонанда ҳақида бу каби ёлғон маълумотларнинг тарқалиши биринчи марта эмас. Aввалроқ, қатор ОAВда солиқ декларацияси йўқлиги сабабли банклар МакSимнинг ҳисоб рақамларини блоклаши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Бироқ, юлдузнинг вакили Богушевская бу маълумотни ҳам рад этди. 

“Бу хабар ёлғон. Ёзишдан олдин сиз ҳар хил манбаалар билан эмас, балки хонанданинг расмий вакиллари билан боғланишингиз керак”, деб ёзган Богушевская Instagram’даги шахсий саҳифасида.

Бугунги кунда МакSимнинг мухлислари ўз постларида хонанданинг уйида икки нафар фарзанди (Aлександра ва Мария) кутаётганини ёзиб, унга тезроқ соғайиб кетишни тилашмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1531

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг