Макрон Украинадаги урушни тугатишнинг йўлини айтди
Олам
−
05 Декабрь 2022
18296Франция Президенти Эммануэль Макрон Россия етакчиси Владимир Путин билан бевосита алоқада эканини маълум қилди. У бу ҳақда Америка Қўшма Штатларининг CBS телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.
“Мен Президент Путин билан мунтазам музокаралар олиб бораман ва тўғридан-тўғри алоқада бўламан. Чунки ўзаро алоқани давом эттиришнинг энг яхши йўли бу тўғридан-тўғри алоқа каналини сақлаб қолишдир”, деган Макрон.
Унинг таъкидлашича, ҳозирги вазиятда изоляция қилиш энг ёмон вариант ҳисобланади. Шунингдек, Франция етакчиси урушни тугатишнинг ягона йўли музокара ўтказиш эканини иддао қилди.
“Украиналиклар урушни тугатиш борасида ўзлари қарор қабул қилиши керак. Бироқ, вазиятдан чиқишнинг ягона йўли — музокаралар. Мен ҳеч қандай ҳарбий вариантни кўрмаяпман", деган у.
Макрон Россия ва Украина расмийлари билан норасмий мулоқотлар олиб боряпсизми, деган саволга кескин жавоб берди. Яъни у ҳеч қандай норасмий музокараларда иштирок этмайди.
“Мен ҳеч қачон норасмий жараёнларда иштирок этмайман. Мен ҳар доим ўз ҳаракатларим ҳақида ҳисобот бераман. Президент Путин билан ҳар сафар гаплашганимда буни ошкора айтиб тураман. Владимир Зеленский билан гаплашсам, буни ҳам маълум қиламан”, деган Эммануэль Макрон.
Франция Президенти АҚШга давлат ташрифи якунланганидан сўнг Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилишини тасдиқлаган. Макрон Путин билан бир қатор масалалар ҳақида гаплашиб олмоқчи. Шунингдек, у Запорожье АЭС атрофидаги вазиятга ҳам тўхталиб ўтмоқчи.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь