Макрон Россия ва Хитой вакцинасига умид қилмоқда

Олам 3623
image

Франция Президенти Эммануэль Макрон Россия ва Хитойнинг вакциналари коронавирусга қарши кураш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларга қўшилишига умид қилмоқда. Бу ҳақда “Le Journal du Dimanche” газетаси хабар берди.

“Биз хитойликлар ва руслар билан биргаликда уларнинг олимлари томонидан ишлаб чиқилган вакцина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан сертификатлангандан сўнг пандемияга қарши курашда халқаро даражада ишлатилишини таъминлашимиз керак”, деган Макрон.

Макрон ҳозирда давлатлар коронавируснинг вариантлари билан курашаётганини, агарда тезлик билан халқаро даражада чоралар кўрилмаса, вируснинг янги турларининг тарқалиб кетиш хавфи юқорилигини таъкидлаган.

Нашрга кўра, Макрон тез орада Африка иттифоқи билан коронавирусга қарши кураш чоралари масаласида маслаҳатлашув ўтказади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 144
Рейтинг: 3
t
×