Макрон Ниццадаги ҳужумга муносабат билдирди

Олам

image

Кеча, 29 октябрь куни пичоқ билан қуролланган шахс Ницца шаҳридаги черков ёнида одамларга ҳужум қилиб, уч кишини ўлдирганидан сўнг Франция Президенти Эммануэль Макрон халққа мурожаат билан чиқди. 

Франция раҳбарининг таъкидлашича, мамлакат яна “исломий террористик ҳужумга” дуч келган. 

“Ниццадаги  Нотр-Дам черкови ёнида бизнинг уч нафар фуқаромиз ҳалок бўлди”, дейди Президент.

У ҳужумдан бир неча соат ўтгач Ниццага етиб келган. Макронга Ички ишлар вазири Жеральд Дарманен ва Адлия вазири Эрик Дюпон-Моретти ҳамроҳлик қилган.

Президент шунингдек, пайшанба куни Саудия Арабистонидаги Франция консуллигига ҳужум бўлганини айтиб ўтди. Макрон бутун миллат, католиклар, шунингдек, Ницца аҳолисига ҳамдардлик билдирди.

“2016 йил ёзида Амел ота ўлдирилганидан сўнг мамлакатимизда католиклар яна Барча авлиёлар кунидан олдин ҳужумга учради. Мамлакатимизда динга эътиқод қилиш эркин бўлмагунча бутун Франция католиклар томонда ва улар билан туришда давом этади. Биз ўз қадриятларимизга, ўз еримиздаги эркин эътиқод имкониятига эга бўлганимиз ва ҳеч қандай террор руҳига берилмаслигимиз учунгина яна ҳужумга учрадик. Бугун яна бир бор аниқ айтмоқчиман: биз таслим бўлмаймиз”, деган Макрон.

Президент сўнгги воқеалар фонида мамлакатда хавфсизлик чоралари кучайтирилишини эълон қилди. Хусусан, Барча авлиёлар куни (1 ноябрь – таҳр.) олдидан ҳокимият черковлар учун, таътилдан кейин эса мактаблар учун қўшимча ҳимоя ташкил қилади.

Бундан ташқари, давлат раҳбарининг сўзларига кўра, яқин келажакда қўшимча ҳарбий хизматчилар сафарбар қилинади: “Sentinelle” аксилтеррор операцияси доирасида уларнинг сони учдан етти мингга кўпаяди.

Франциянинг аксилтеррор прокуратураси раҳбари Жан-Франсуа Рикар Ницца шаҳрида қуролли ҳужум уюштирган эркакнинг ёнидан топилган буюмлар ҳақида маълумот берди.

“Ниццадаги Нотр-Дам черковига ҳужум қилган шахсдан пичоқ, Қуръон китоби ва иккита мобил телефон топилди”, дейди Франциянинг аксилтеррор прокуратураси раҳбари Жан-Франсуа Рикар.

Черков ичида қотил қолдирган сумка топилган. Унинг ёнида иккита пичоқ ётар бўлган. Аммо улар қотиллик учун ишлатилмаган.

Маълумот ўрнида, Франциянинг аксилтеррор прокуратураси раҳбари Жан-Франсуа Рикар Ницца шаҳрида қуролли ҳужум уюштирган эркак асли тунислик бўлиб чиқганини айтган эди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 октябрь куни Ницца шаҳридаги Нотр-Дам номли маҳаллий черков ёнида пичоқ билан қуролланган киши одамларга ҳужум қилди. Оқибатда уч киши қурбон бўлди. Улар орасида черков руҳонийси ҳам бор.  Қурол билан тажовуз қилган шахс қўлга олинган

Бундан ташқари, бугун Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида маҳаллий аҳоли Франция консуллиги қўриқчисига пичоқ билан ҳужум қилган. Полиция ҳужум қилган шахсни жиноят жойида ҳибсга олган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

478

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг