Макрон Мирзиёев билан бир пиёла чой устида кўришади

Олам

image

Хабарингиз бор, айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Францияқда бўлиб турибди. Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг давлат раҳбарининг кортежи Елисей саройига йўл олди. 

Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон ишчи тушлик пайтида мулоқотда бўлади. 

Сўнг, ҳар икки Президентлар биргаликда Лувр музейи ва нуфузли Араб дунёси институтида Ўзбекистоннинг бой маданий ва тарихий меросига бағишланган “Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳаларида” ҳамда “Самарқандга йўл, Ўзбекистон жилолари ва улуғворлиги” номли кўргазмаларининг очилиш маросимида иштирок этади.

Бунга қадар, бугун расмий кутиб олиш маросимидан сўнг  Ўзбекистон Президенти Франция Миллий йиғини раиси Яэль Браун-Пиве билан учрашув ўтказди. 

Шунингдек, Франция Савдо вазири-делегати, Ўзбекистон-Франция ишбилармонлар кенгаши раиси Оливер Бешт билан мулоқотда бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Эммануэль Макрон

Баҳолаганлар

283

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг