Макрон Исроил Бош вазирини инсофга чақирди

Олам

image

Кеча, 27 декабрь куни Франция Президенти Эммануэль Макрон Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда расмий Елисей хабар берди.

Унга кўра, Макрон Франция яқин кунларда Фаластинга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш ниятида эканини айтган. Тез орада мамлакат Иордания билан биргаликда Фаластин ҳудудида гуманитар операцияларни амалга оширади.

Шунингдек, у Нетаньяхуга Ғазодаги тинч аҳоли орасида қурбонлар сони ортиб бораётганидан ўз хавотирини билдирган.

Баёнотда келтирилишича, Макрон  Исроил Бош вазирига тинч аҳолини ҳимоя қилиш мажбуриятини эслатган ва зудлик билан Ғазодаги тинч аҳолига зарур ёрдам етказилиши кераклигини айтиб ўтган.

"Биз халқаро ва минтақавий ҳамкорлар ёрдамида узоқ муддатли сулҳга эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз", деган Макрон.

Франция раҳбари, шунингдек, Исроилнинг яҳудий кўчманчиларнинг фаластинлик тинч аҳолига нисбатан зўравонликларини тўхтатиш ва Ғарбий Соҳилда янги тураржой қуриш лойиҳаларига чек қўйиш ҳақида гапириб, бу вазият икки давлат учун ҳам ҳалокатли бўлишидан огоҳлантирган.

Бундан ташқари, у БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1701-резолюциясининг тўлиқ бажарилиши муҳимлигини эслатган.

Маълумот учун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг 1701-резолюцияси 2006 йилдаги Ливан урушини ҳал қилишга қаратилгандир. Резолюция Исроил ва "Ҳизбуллоҳ" ўртасидаги жанговар ҳаракатларни тўлиқ тўхтатишни, Исроил қўшинларини Ливандан олиб чиқиб кетишни ўз ичига олади. 

Резолюция 2006 йил 11 августда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши доирасида бир овоздан маъқулланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ноябрь ойида ҳам Макрон Исроилни Ғазо секторини бомбардимон қилишни тўхтатишга чақирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эммануэль Макрон Биньямин Нетаньяху Елисей

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made