Макрон Испанияни ғалаба билан табриклади 

Спорт

image

Франция Президенти Эммануэль Макрон Жаҳон чемпионати ярим финалида Францияни мағлуб этган Испания терма жамоасини табриклади. Бу ҳақда Макрон ижтимоий тармоқдаги саҳифасида фикр билдирди.

Бугун, 15 июль куни АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилаётган 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг ярим финалида Испания Францияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Арлингтон (Техас) шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда испанлар финалга йўлланмани қўлга киритди.

“Испанияни финалга чиққанлиги билан табриклайман. Мамлакатимиз шарафини фидокорона ҳимоя қилган Франция терма жамоасига раҳмат. Бугунги мағлубият оғир, аммо бу жамоа ёш ва унинг келажаги буюк”, дейди Макрон.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 19 июль куни ўз якунига етади. Иккинчи ярим финалда Англия ва Аргентина терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Ушбу баҳс бугун, 15 июль куни бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг