Макрон Франциядаги тартибсизликлар ортидан ЕИнинг Брюсселдаги саммитини тарк этди
Олам
−
30 Июнь 2023
4753Франция Президенти Эммануэль Макрон Брюсселдаги Европа Иттифоқи саммитини тарк этди ва ундан кейин режалаштирилган матбуот анжуманини бекор қилди. Бу ҳақда “Agence France-Presse” хабар берди.
Маълумотларга кўра, Макрон полиция 17 ёшли ҳайдовчини отиб қўйганидан кейин мамлакатни қамраб олган тартибсизликлар муносабати билан штаб йиғилиши ўтказиши мумкин.
Телеканалнинг қайд этишича, Макроннинг Европа Иттифоқи саммитларида иштирок этмаслиги жуда кам учрайдиган ҳодиса.
Шунингдек, Уй-жой масалалари бўйича вазир Оливе Клайнга кўра, Франция Президенти мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 июнь куни Парижга яқин Нантер шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини бузган 17 ёшли жазоирлик йигитни полиция тўхтатган. Бўйсунишдан бош тортгани учун йигитга ўқ узилган. Ҳайдовчи кўкрагига ўқ тегиб вафот этган.
Шундан сўнг, мамлакатнинг турли шаҳарларида тартибсизликлар бошланган. 29 июнь оқшомида намойишларнинг олдини олиш учун 40 минг полициячи сафарбар этилган. Айрим шаҳарларда соат 21:00 ёки 22:00 дан бошлаб комендантлик соати, шунингдек, тунги вақтда жамоат транспортида чекловлар жорий этилган. Мамлакатда вазият кескинлигича қолмоқда.
Тартибсизликларнинг биринчи кечасида 150 нафар киши ҳибсга олинганди. Ҳозирда ҳибсга олинганлар сони 650 нафарни ташкил этмоқда.
Шунингдек, Франция Президенти Эммануэль Макрон Twitter'да марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.
LiveБарчаси