Макрон бир неча кишига коронавирус юқтирган бўлиши мумкин
Олам
−
17 Декабрь 2020
3921Испания Бош вазири Педро Санчес коронавирусга чалинган Франция Президенти Эммануэль Макрон билан мулоқотда бўлгани сабабли ўзини изоляция қилади.
"Бош вазир ўзининг ҳолатини аниқлаш учун тезкор диагностик текширувлардан ўтади. Аниқланадиган натижаларга кўра, у кейинги бир неча кунлик иш жадвали тўғрисида қарор қабул қилади", дейилган хабарда.
Қайд этилишича, Испания Бош вазири 24 декабрга қадар ўзини ўзи изоляция қилади.
Хабарларга кўра, Санчес ва Макрон 14 декабрь куни тушликда учрашишган.
Тушликда, шунингдек, Европа Кенгаши раиси Шарль Мишель ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти Бош котиби Хосе Анхель Гурриа ҳам иштирок этган.
Шунингдек, Франция Бош вазири Жан Кастекс ҳам Макрон билан мулоқотда бўлгани учун ўзини изоляция қилишга қарор қилган.
Аввалроқ, Франция Президенти Эммануэль Макронда коронавирус аниқлангани ҳақида хабар бергандик.