Макрон АҚШни Исроилга босим ўтказишга чақирди
Олам
−
27 Сентябрь
3128Франция Президенти Эммануэль Макрон кеча, 26 сентябрь куни АҚШни Исроилни Ливан бўйича 21 кунлик сулҳ режасини қабул қилишга мажбурлашга чақириб, бу босқин катта хато бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу гақда “Reuters” нашри хабар берди.
Макронга кўра, АҚШ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуга 21 кунлик сулҳ режасини қабул қилиш учун босимни ошириши зарур. Агар Нетаньяху буни рад этса, Франция ушбу масалани БМТ Хавфсизлик Кенгашида кўтаради.
“Биз барча ҳамкорлардан буни жуда аниқ ва қатъий равишда ифода этишларини кутмоқдамиз: Исроил Ливанга бостириб кирмаслиги керак. Бугун Ливанда уруш бўлиши мумкин эмас, бу катта хато бўлиши ва таранглик кучайишига олиб келиши мумкин” дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Бош вазири мамлакат армиясига “Ҳизбуллоҳ”га қарши бор куч билан ҳаракат қилишни буюриб, АҚШ ва Франция иштирокидаги 21 кунлик сулҳ режасини рад этган эди.