Махсус комиссия қарори билан 5 июндан бир қанча фаолият турларига рухсат берилди
Жамият
−
04 Июнь 2020
17899Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг галдаги қарори билан, 2020 йил 5 июндан “сариқ” ҳудудларда қуйидагиларга рухсат берилмоқда:
• меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига (хостеллар бундан мустасно);
• уй меҳмонхоналари ва солиқ органларида рўйхатдан ўтган дала ҳовлилар (дачалар) фаолиятига (фақат оилавий меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун);
• меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканларида жойлашган ҳамда очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига.
5 июндан “яшил” ҳудудларда “сариқ” ҳудудларга қўшимча равишда қуйидагиларга рухсат берилади:
• индивидуал шуғулланиш учун тренажер заллари ва бассейнлар фаолиятига (карантин қоидаларига риоя этган ҳолда);
• маданият объектлари (театрлар) фаолиятига, индивидуал ва жамоавий репетициялар ўтказиш шарти билан (30 кишидан кўп бўлмаган), томошабинлар ва ташриф буюрувчиларга рухсат бермаган ҳолда, спектаклларни онлайн режимида ёки телевидение орқали трансляция қилиш йўли билан.
LiveБарчаси