Махачев ва Порье тарози маросимида қатнашди (видео)

Спорт

image

UFC 302 турнири эртага, 2 июнь куни АҚШнинг Ньюарк шаҳрида бўлиб ўтади, марказий жанг россиялик Ислом Махачев ва америкалик Дастин Порье ўртасида енгил вазн тоифасида чемпионлик камари учун ўтказилади. 

Расмий вазн ўлчаш маросими кеча, 31 май куни бўлиб ўтди. Махачев ва Порье тарозида бир хил вазн кўрсатди – 70,3 кг. Томонлар ўртасидаги иккинчи стердаун нисбатан вазмин руҳда кечди. 

32 ёшли Махачев сўнгги бор 2023 йил октябрь ойида UFC 294 турнирида жанг ўтказиб, реванш жангида Александр Волкановскини биринчи раундда мағлуб этганди. Унинг ҳисобида 25 ғалаба ва 1 та мағлубият бор.

35 ёшли Порье охирги марта 2024 йилнинг март ойида UFC 299 мусобақасида франциялик Сэнт-Денини иккинчи раундда нокаутга учратиб, зафар қучганди. Унинг ҳисобида 30 та ғалаба ва 8 та мағлубият бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Дастин Порье Ислом Махачев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг