Махачев иккита жангини бошқа вазнда ўтказмоқчи
Спорт
−
21 Май
2133Енгил вазнда Ultimate Fighting Championship (UFC) чемпиони, россиялик Ислом Махачев икки жангда ярим ўрта вазн тоифасига чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Махачевнинг навбатдаги жанги UFC 302 доирасида 1 июнь куни америкалик Дастин Порьега қарши бўлиб ўтади.
Махачев 32 ёшда, у MMA'да 25 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган. Россиялик жангчи енгил вазнда UFC чемпионлик камарига 2022 йилнинг октябрь ойидан бери эгалик қилиб келади.
2023 йил февраль ойида Махачев австралиялик Александр Волкановскини ҳакамларнинг бир овоздан қарори билан мағлуб этиб, чемпионлик унвонини ҳимоя қилди. Ўша йилнинг 21 октябрида у иккинчи марта Абу-Дабидаги UFC 294 мусобақасида Волкановскини нокаутга учратди.
LiveБарчаси