Махачев билан жангда Волкановскининг ҳам имкониятлари юқори – Аришев

Спорт

image

“Hardcore FC” Гран-приси ғолиби Дмитрий Аришев Ислом Махачев ва Александр Волкановски ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда “championat.com” сайти хабар берди.

“Волкановски ва Махачев жуда кучли жангчи. Бу тўқнашув катта интригага эга. Мен кескин ва рақобатбардош жанг бўлишини тахмин қиляпман. Кўпчилик Махачевни фаворит деб билади, лекин менинг фикрим бошқача. Волкановски ўз карьерасини 93 кг вазнда бошлаган, у кичик жуссали, лекин кучли жангчи. MMA'даги фаолиятидан олдин у регби билан шуғулланган. Махачев билан жангда Волкановскининг ҳам имкониятлари юқори”, дейди Аришев.

Айни дамда Махачев австралиялик Александр Волкановски билан жангга тайёргарлик кўрмоқда. Жанг 2023 йилнинг 12 февралига ўтар кечаси Австралиянинг Перт шаҳрида UFC 284 турнири доирасида бўлиб ўтади. Ислом профессионал фаолиятида 24 та жанг ўтказган бўлиб, баҳсларнинг 23 тасида ғалаба қозонган ва фақат бир марта мағлубиятга учраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Махачев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг