Макгрегорнинг қанча маблағ йўқотгани маълум бўлди

Спорт

image

Жаҳоннинг икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегорга тегишли McGregor Sports and Entertainment Ltd компанияси 726 минг 940 доллар зарар кўрди.
Аудиторлик ҳисоб-китобларига кўра компаниянинг сўнгги бир йилда кўрган зарари 338 минг 709 долларга етган. Ушбу сумманинг 230 минг 560 доллари маошларга сарфланган. Компанияни Конорнинг рафиқаси Ди Девлин бошқаради. 

2014 йилда ташкил этилган компания спорт менежменти, промоушен ҳамда реклама билан шуғулланади. Айни пайтда ушбу компания Европадаги McGregor IP BV компанияси билан "Conor McGregor" савдо маркаси учун судлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Конор Макгрегорнинг 2019 йилдаги даромади Forbes томонидан 47 миллион долларга баҳоланган эди. Ушбу сумманинг 30 миллион доллари Ҳабиб Нурмуҳамедовга қарши кечган жангдан ишлаб топилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Конор Макгрегор суммаси

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг