Макгрегор Порьега қарши учинчи жангни сўрамоқда
Спорт
−
05 Февраль 2021
4230Ирландиялик жангчи Конор Макгрегор америкалик Дастин Порье билан бўлиши мумкин бўлган учинчи жанг ҳақида гапирди. Бу ҳақда жангичининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилган.
“Менинг қўлимда ҳозирда ажойиб трилогия бор, бу – ҳаяжонли манзара! Мен яна завқ олиш учун қайтаман.
Дастин жангга фавқулодда якун ясади. Энди биз ҳал қилувчи жангни ўтказимишиз керак! Ҳаммаси айнан шундай бўлади”, дейди Макгрегор.
Шунингдек, ирландиялик жангчи Порьега мағлуб бўлганининг сабабларини ҳам айтиб ўтган.
“Мен машғулот жараёнига бир томонлама бориб, фақат боксга эътиборимни қаратганман. Дастин – Мэнни Пакьяо билан жангга тайёргарлик кўриш учун энг яхши рақиб.
Дастин оёғимга жуда кўп зарбалар берди. Унинг 18-зарбаси менинг перонеал асабимга зарар етказди. Шундан кейин ҳаммаси тугади, мен бунга ўхшаш оғриқни биринчи марта ҳис қилдим”, дейди Конор Макгрегор.
Эслатиб ўтамиз, ирландиялик жорий йилнинг январь ойида бўлиб ўтган UFC 257 мусобақасининг асосий баҳсида Дастинга нокаут билан ютқазди. Бу эса Конорнинг фаолиятидаги биринчи марта нокаут билан мағлуб бўлиши эди.
Бу икки жангчи биринчи марта 2014 йилнинг сентябрь ойида тўқнаш келган. Лекин ўша жангда аксчинча, ирландиялик Конор америкалик Дастинни нокаутга учратган эди, биринчи раунддаёқ.