Макгрегор қачон октагонга қайтади?
Спорт
−
15 Март 2024 4459 1 дақиқа
Машҳур ирландиялик аралаш яккакураш (MMA) жангчиси, икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор қачон октагонга қайтиши ҳақида фикр билдирди.
“Мен ҳали ҳам формадаман, машғулотларни давом эттиряпман. Олдин ҳам айтганимдек, йил бошида йиғинлар ўтказдим. Умид қиламанки, октагонга қайтишим санаси 29 июнь бўлади. Бу менинг мақсадим. Яна уч ярим ой қолди”, дейди Макгрегор.
35 ёшли Макгрегор навбатдаги жангини шу йил 29 июнь куни америкалик Майкл Чандлерга қарши ўтказмоқчи.
Конор 2021 йилнинг ёзидан буён жанг ўтказмаган, охирги марта у АҚШ вакили Дастин Порьега ютқазиб, оёғини синдирганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь