Макгрегор 2020 йилнинг энг даромадли жангини маълум қилди

Спорт 5659
image

Ирландиялик ММА жангчиси Конор Макгрегор UFC'нинг 2020 йилдаги энг юқори даромадли жангини эълон қилди

Ирландиялик жангчи Twitter'да унга UFC'дан юборилган ҳужжатнинг скриншотини жойлаштирган. Унда UFC 246 турнири 1 млн 353 минг 429 та пулли трансляция учун сотилгани кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, UFC 246 турнири жорий йилнинг 18 январь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтган.

Турнирнинг асосий жангида Макгрегор Дональд Cерронени нокаутга учратган.

Макгрегор суратда қолдирган изоҳида UFC'ни яхши ўтказилган йил билан табриклаган. 

Эслатиб ўтамиз, Конор Макгрегор 2021 йилнинг 23 январь куни UFC 257 турнири доирасида Дастин Порье билан жанг ўтказади. 

Аввалроқ, видеоблогер ва боксчи Жейк Пол Макгрегорни жангга чорлаб, жанг учун унга 50 миллион доллар таклиф қилганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 255
Рейтинг: 3
t
×