Македонияда урғочи тошбақалар жинсий таъқиб сабаб ўз жонига қасд қилмоқда

Бу қизиқ

image

Шимолий Македонияда “Hermann” туридаги урғочи тошбақалар жинсий таъқиб сабаб ўз жонига қасд қилмоқда. Бу ҳақда “Ecology Letters” хабар берди.

Маълум бўлишича, Голем Град оролида 1000 га яқин “Hermann” тошбақаси яшайди. Ҳар бир урғочи тошбақага 19 та эркак тошбақа тўғри келади. Ушбу номутаносиблик туфайли урғочи тошбақалар доимий равишда таъқиб қилинади ва кўпчилигининг жинсий аъзолари шикастлангани аниқланган. Олимларнинг аниқлашича, бу урғочиларда ўз жонига қасд қилишга мойилликка олиб келган.

Мазкур номутаносибликни аниқлаш мақсадида тажриба ўтказган олимлар урғочи ва эркак тошбақаларни сунъий жарлик мавжуд бўлган қўрага жойлаштирган. Тажрибада деярли барча урғочилар эркак тошбақалардан қочишга ҳаракат қилган.

Тадқиқотчилар агар вазият ўзгармаса, оролдаги охирги урғочи тошбақа 2083 йилда нобуд бўлишини тахмин қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шимолий Македония Hermann

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг